Суббота, 19.01.2019, 22:42:58
Главная Регистрация RSS
Приветствую Вас, Mehmon
[ Новые сообщения · Участники · Правила форума · Поиск · RSS ]
  • Страница 1 из 1
  • 1
Модератор форума: uzmegavideo  
╚»★ OnLiNe UzBeKoNa FoRuM ★«╝ » Islomiy Bo'lim » Islom - Info » "Islom-Info"-Islom olamidagi yangiliklar ((Islom olamidagi eng so'nggi yangiliklar...))
"Islom-Info"-Islom olamidagi yangiliklar
UzKiNo4iДата: Пятница, 15.07.2011, 13:42:17 | Сообщение # 1
ADMINISTRATOR
Группа: Administrator
Сообщений: 319
Награды: 1
Репутация: 1
Статус: Оффлайн
Ҳалол маҳсулотларга ихтисослашган МДҲ ҳудудидаги илк логистика маркази
«Ислам в РФ» ҳабар беришича, Татарстон пойтаҳти Қозонда ҳалол маҳсулотларни сақлаш ва етказиб бериш маркази ишга тушди. «Q-Park» логистика терминалида очилган янги марказ Россия ва МДҲ ҳудудида ҳалол маҳсулотлар логистикасига ихтисослаштирилган бириничи корхона бўлди.

Марказ ҳалол маҳсулот ишлаб чиқарувчиларига уларнинг товарларини сақлаш ва истеъмолчиларга етказиб бериш бўйича хизматлар кўрсатади, ҳамда бундай маҳсулотларнинг чакана савдосини кенгайтиришга кўмаклашади.

Лойиҳа бошқарувчиси Гумар Кадировнинг таъкидлашича, хозирда Россия ҳудудида ҳалол маҳсулот ишлаб чиқарувчи тадбиркорларнинг асосий муаммоси истеъмолчиларга тайёр маҳсулотларни етказиб беришнинг ягона тармоғи йўқлигидадир.

Янги марказ эса айнан шу муаммони ижобий ечишга қаратилган бўлиб, у анъанавий тайёр маҳсулот логистикаси андозалари асосида ҳалол маҳсулотлар логистикасининг халқаро меъёрлари талабларига мувофиқ ташкил этилган.

«Агар ҳозирда кичик ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларни бошқа ҳудудларга етказиб беришда уларни ҳалол бўлмаган маҳсулотлар билан бирга юборишга мажбур бўлсалар, янги марказ ёрдамида бир неча ҳалол маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ҳамкорлиги асосида бир транспорт воситасида фақат ҳалол маҳсулотлар ташилиши таъминланади», дейди жаноб Кадиров.

Ҳозирда янги марказ 500 м2 ҳудудни эгалламоқда. Келгусида унинг ҳудудини 21 000 м2 гача ошириш режалаштирилган.

Лойиҳа Исломий тадбиркорлик ва молия тизимларини ривожлантириш жамғармаси ташаббуси билан ташкил қилинган бўлиб, унинг расмий тақдимот маросини шу йил 28-29 июнда Қозонда бўлиб ўтадиган Исломий тадбиркорлик ва молия тизимлари Халқаро саммити доирасида ўтказиш режалаштирилган.


Manba: www.islom.uz


 
UzKiNo4iДата: Пятница, 15.07.2011, 13:43:14 | Сообщение # 2
ADMINISTRATOR
Группа: Administrator
Сообщений: 319
Награды: 1
Репутация: 1
Статус: Оффлайн
Ислом Уз сайти рус тилида!
Муҳтарам сайтимиз мухлислари! Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳ таолонинг тавфиқи, сиз азизларнинг холис дуоларингиз, мухлис ходимларимизнинг саъй-ҳаракатлари натижаси ўлароқ, Ислом.Уз порталимиз бир неча йиллардан буён дийнимизга баҳолиқудрат хизмат қилиб келмоқда. Бу камтарона меҳнатларимиз сиз муҳтарамларнинг миннатдорчилигига, ташаккурларига лутфан сазовор бўлганидек, она тилимизда, давлат тилимизда ёзилаётган энг яхши интернет ресурс сифатида мўътабар эътирофларга ҳам муяссар бўлди. Бу – биз учун олий шарафдир.

Айни пайтда, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ташаббуслари билан, русийзабон ҳамюртларимизнинг, қардош ўлкалардаги, хориждаги диндошларимизнинг илтимослари, талаб-истаклари билан порталимизнинг рус тилидаги саҳифалари ҳам тайёрлана бошланган эди. Роббимизга ҳамду санолар бўлсинким, Ислам.Уз сайтини тайёрлаш ишлар ниҳоясига етди. Сайтни тайёрлашда бугунги куннинг илғор технологияларидан фойдаланилди, веб-дизайн ва веб-дастурлаш соҳасидаги энг сўнгги ютуқлар, тажрибалар татбиқ қилинди. Порталимизнинг техник, технологик савиясини унинг мазмунига, хайрли мақсадларига муносиб даражага етказишга алоҳида эътибор қаратилди.

Одатдагидек, барча ҳамюртларимиз ҳамда хориждаги диндошларимизни, дийнимизни ўрганиш, дийний билимларини ошириш истагида бўлганларни ёҳуд дийнимиз ҳақида нотўғри тасаввурда юрганларни Ислам.Уз сайтига таклиф этар эканмиз, порталимизнинг хайрли фаолияти учун холис дуоларингиздан умидворлигимизни изҳор этиб қоламиз.
Аллоҳ таоло хайрли ишларимизнинг натижасини кутганимиздан ҳам аъло қилсин, ажр-савобини кўпайтириб берсин, омин!

сайтга линк: www.islam.uz/rus/


Manba: www.islom.uz


 
╚»★ OnLiNe UzBeKoNa FoRuM ★«╝ » Islomiy Bo'lim » Islom - Info » "Islom-Info"-Islom olamidagi yangiliklar ((Islom olamidagi eng so'nggi yangiliklar...))
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск:

Приятного просмотра и спасибо что посетили сайт.